Англия термасини бошқарган машҳур мураббий умри бир йилдан кам қолганини айтди

  • 13 Jan 15:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Свен-Йоран Эрикссон оғир дардга чалинганини ва умри бир йилдан узоққа чўзилмаслигидан хабардор эканини ошкор қилди.

Ҳамма касаллигимни билади. Бу жуда ёқимсиз дард. Ҳамма саратоннинг нима эканини яхши билади. Ўзим эса, имконим борича курашишим шарт.

Энг яхши ҳолатда яна бир йил яшашим мумкин ёки ундан камроқ. Одам бу борада ўзига ишонмас экан. Шунинг учун дард ҳақида ўйлайвермаган маъқул, - деди 75 ёшли Эрикссон.

Бу мутахассис Англия терма жамоасини 2001-2006 йиллар давомида бошқарган. Терма жамоани топширганидан кейин “Манчестер Сити” ва “Лестер” жамоаларида мураббийлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!
&
АБВГДейка
13/01/2024 15:28
Хеч ким ва хеч нарса абадий эмас