Англия термасини унга беринглар! Тухель ўрнига бошқа номзод тавсия қилишди
Тухелнинг иши ёқмаяпти
Гарри Реднапп фикрига кўра, яқин йилларда Фрэнк Лэмпард Англия терма жамоасига бош мураббий бўлиб келиши мумкин. Унинг таъкидлашича, бу мутлақо реал вариант, чунки «Челси»нинг собиқ юлдузи футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам жиддий тажриба тўплаган.
79 ёшли мутахассиснинг айтишича, Англия терма жамоасини, аввало, маҳаллий мураббий бошқариши керак. Унинг фикрича, инглиз мураббийлари кўп ҳолларда юқори даражада ишлаш имкониятига эга бўлмайди, уларга элита клубларни қабул қилиб олиш учун етарлича ишонч берилмайди.
«Фрэнк терма жамоа сафида юзта ўйин ўтказган. У жаҳон чемпионати ёки Европа чемпионатида ўйнаш нима эканини жуда яхши билади. Асосий муаммо шундаки, кўплаб инглиз мураббийлари ўз салоҳиятини намойиш этиш имкониятига эга эмас. Уларга “катта олтилик”ка кирувчи клубларни бошқаришга деярли имкон берилмайди», – дея Реднаппнинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it нашри.
Ҳозирда эса Лэмпард Англия Чемпионшипида иштирок этувчи камтар «Ковентри» клубини бошқармоқда.

Изоҳлар (0)