Англия тўпурарлари сафида ўзгариш бўлди

“Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида “Ноттингем Форест” жамоаси дарвозасини икки бор ишғол қилди. Бундан ташқари, моҳир ҳужумчи пенальтидан фойдалана олмай, хет-трик қайд этиш имконини қўлдан бой берди.

Шунга қарамай, Кейн Англия чемпионатлари тўпурарлари баҳсида учинчи ўринга кўтарилиб олди.

29 ёшли футболчининг миллий чемпионатда киритган тўплари сони 187 тага етди. Бу борада биринчи ўринда 260 та гол урган Алан Ширер етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда турган Уэйн Руни ҳисобида 208 та тўп бор.

Ўн йил мобайнида “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилаётган Ҳарри Кейн бир жамоа учун энг кўп гол урган рекордчи ҳам ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!