Англияда ҳужумчилар зўр бўлади. “Бавария” АПЛ тўпурарини олмоқчи
Бундеслига чемпиони Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Брентфорд” ҳужумчиси Игор Тьягога қизиқиш билдирди ва эҳтимолий трансфер бўйича дастлабки музокараларни бошлади.
Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Германия клуби 25 ёшли бразилиялик ҳужумчини ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўрмоқда. Музокаралар дастлабки босқичда, бироқ томонлар битимнинг бошланғич шартларини муҳокама қилишни бошлаган.
2025/2026 йилги мавсумда Тьяго “Брентфорд” сафида Премьер-лигада 38 та учрашув ўтказиб, 22 та гол урди ва битта голли узатма амалга оширди. У Англия олий дивизионидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.
Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2031 йил июнига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар