Англияда супер дарвозабонлар рокировкаси бўлади

 
Англия чемпионатида дарвозабонлар масаласида қизиқ ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. "Лестер" жамоаси ўз дарвозасини қўриқлаётган Каспер Шмайхелдан воз кечиб, "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Торино"га ижарага жўнатиб юборган Англия терма жамоаси посбони Жо Хартни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
 
"Лестер" раҳбарияти Каспер Шмайхель мавсум якунланигши билан Европа чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоа таркибига ўтиб кетишидан хавотир олмоқда. Хосеп Гвардиола эса Хартнинг ўрнига "Барселона"дан катта умидлар билан олиб келинган Клаудио Бравонинг ўйинидан умуман қониқиш қилаётгани йўқ ва Англия чемпионатига мослашган юқори савияли дарвозабон қидирмоқда.
 
Ўз ўрнида "Тоттенхэм" посбони Уго Льорис ҳам жамоадан кетмоқчи бўлиб, янги шартномага имзо чекмаяпти. Агар лондонликлар франциялик дарвозабонни жамоада ушлаб қололмаса, унинг ўрнига Жо Хартни олиб келмоқчи.
 
Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеага "Реал" жамоаси жиддий қизиқиш билдирган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!