Англияда уч ҳужумчи ҳаммани ўзига қаратмоқда
Кескин ва муросасиз курашларга бой ўтадиган Англия Премьер-лигаси ҳар мавсум жаҳон футболи учун янги истеъдодлар, моҳир футболчиларни кашф этиб бериши одатий ҳолга айланган.
Футбол мутахассислари жорий мавсум Премьер-лигада ўзини кўрсатиб келаётган ва гранд клублар эътиборини қозонган уч нафар ҳужумкор футболчини алоҳида эътироф этмоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича, бу футболчилар тез орада гранд клублар “ўлжаси”га айланади.
Антуан Семеньо – “Борнмут”нинг 25 ёшли ҳужумчиси жисмоний куч, вертикал ўйин ва гол уриш қобилияти билан ажралиб туради. Бу футболчи ҳужумга тез ўтишга ихтисослашган “Ливерпуль” ёки “Манчестер Сити” учун жуда мос номзод ҳисобланади.
Илиман Ндиайе - “Эвертон”нинг 25 ёшли ҳужумкор футболчиси креативлиги, дриблинги ва тор ҳудудда вазиятни кўра олиш каби сифатларга эгалиги билан ажралиб туради. Унинг ўйин услуби “Челси” ёки “Арсенал” сингари клубларнинг ҳужумини янада чуқурлаштириши мумкин.
Янкуба Минтех – “Брайтон”нинг 21 ёшли ўйинчиси тезкор, жасур, амбицияли чап қанот ҳужумчисидир. У ҳақиқий бриллиант бўлиб, “Ливерпуль” каби кучли ҳужумкор лойиҳада янада порлаши мумкин.



Фикрлар