Англиядаги энг бақувват футболчи жамоасини ўзгартирадиган бўлди

CHERY AUTO

“Барселона” тарбияланувчиси Адама Траоре бир неча мавсумдан бери ўн йилдан бери тақдирини Англия клублари билан боғлаган. Орадан бир мавсум Каталония суперклубида ижарага бориб келганини инобатга олмаганда, унинг профессионал фаолияти АПЛда давом этмоқда. 

Айни пайтда “Фулхэм” шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик футболчи яна жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда. 
Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, “Вест Хэм” бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту жорий мавсум охирида эркин агентга айланадиган бақувват футболчини ўз жамоасига чақиряпти. Вазият январь ойидаги трансфер ойнасининг дастлабки кунларида ҳал бўлиши кутилмоқда. 

29 ёшли Траоре 2023 йилдан бери “Фулхэм”да ўйнаяпти. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 16 та ўйинда иштирок этди, аммо бирор марта ҳам гол ура олмади. Унинг ҳисобида фақат битта голли узатма бор. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Траоренинг нархи саккиз миллион еврони ташкил қилади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!