Англиядаги энг тезкор ҳимоячи Манчестер клубига ўтади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида муваффақиятсиз иштирок этаётган “Тоттенхэм” жамоасининг ҳимоячиси Микки ван де Вен ёзги трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланиши мумкин.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, манчестерликлар 25 ёшли футболчининг вазиятини кузатиб бормоқда. “Юнайтед” мутасаддилари нидерландиялик ҳимоячининг катта тезлиги, тўп билан олдинга бориш ва рақибдан тўп олиб қўйиш маҳоратини юқори баҳоламоқда.

Шунингдек, ҳимоячининг шартномасида белгиланган товон пули банди йўқлиги ҳам харидор клублар учун қўл келиши айтилмоқда.

Ван де Вен 2023 йилда Бундеслига клуби “Вольфсбург”дан “Тоттенхэм”га 40 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.

Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 40 ўйинда қатнашиб, 7 гол ва 1 ассист қайд этган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 65 миллион евро деб баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!