Англияга “Бавария” ҳужумчиси келмоқда
“Бавария” ҳужумчиси Жошуа Зиркзее келаси мавсумдан бошлаб, Англия премьер-лигасида тўп тепиши мумкин.
Нидерландиялик 20 ёшли футболчи ўтган мавсумни ижара асосида “Парма”да ўтказиб, атиги тўртта учрашувда майдонга тушганди. Шунга қарамай, ёш ҳужумчини “Эвертон” ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Ливерпуль шаҳри клубининг спорт директори Марсель Брандс бу ўйинчи тансфери бўйича “Бавария” билан келишувга эриша олишига ишонмоқда. Айнан мана шу мутахассис Зиркзеега катта ишонч билдиряпти.
Фикрлар