Англияликлар “Реал”га 190 миллион евролик икки ўйинчини бермоқчи

“Челси” ёзги трансферлар вақтида таркибини тартибга солишига тўғри келади. Лондонликлар ўтган йиллар давомида қимматбаҳо ўйинчиларни йиғиб олган. Бироқ бу трансферлар жамоага деярли фойда келтиргани йўқ.

Айни пайтда “аристократлар” молиявий фэйр-плей масаласида УЕФАнинг жазоларидан қутилиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Лондонликлар келаси мавсумгача 300 миллион еврога ўйинчиларни сотиб юбориши шарт.

Football365 сайтининг хабар беришича, “Челси” катта умидлар билан умумий ҳисобда 190 миллион еврога  олинган Энцо Фернандес ва Марк Кукурельядан воз кечишга тайёр.

Улар ўз ўйинчиларини чап қанот ҳимоячиси ва марказий ярим ҳимоячи қидираётган “Реал”га пуллаш йўлларини қидирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!