Англияни енгган Испания аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионати ғолибига айланди!

Австралияда ўтган футбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Финалда Испания аёллар терма жамоаси Англиядан келган рақибларини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлди. 

Ягона голни 29-дақиқада Олга Кармона киритди. Бу гол якунда финалдаги ғалаба учун етарли бўлди ва испанлар илк марта аёллар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. 

3-ўрин учун кечган баҳсда Швеция мезбон Австралияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бронза медалларига эга чиқди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!