Англиянинг асосий футболчилари Тухелдан норози
Англия терма жамоасининг айрим футболчилари жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентинага қарши ўйиннинг сўнгги қисмида бош мураббий Томас Тухель танлаган тактикадан норози бўлиб қолишган.
Бир кун аввал Англия Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Англияликлар иккинчи бўлим бошида ҳисобни очишган бўлса-да, учрашув сўнгги дақиқаларида икки марта гол ўтказиб юборишди.
Бу икки гол Тухель майдонга Эзри Конса, кейин эса Дэн Бёрн ва Нико О'Райлини туширганидан кейин урилди. Беш нафар ҳимоячи билан ўйнаш ва минимал устунликни сақлаб қолишга қаратилган тактика ўзини оқламади.
BBC манбаларига кўра, “бир нечта асосий футболчилар” Англиянинг учрашувнинг ҳал қилувчи қисмида қандай ҳаракат қилганидан норози бўлиб қолишган.
Айрим футболчиларнинг фикрича, Англия рақибни ўз дарвозасидан узоқроқ ушлаб туриш ва ҳимоячиларга нафас ростлаш имкониятини бериш учун кўпроқ прессинг қўллаши керак эди.

Фикрлар