Англиянинг қайси клублари мухлислари полиция томонидан энг кўп қўлга олинган?

Англия ички ишлар вазирлиги ўтган мавсумда мухлислари энг кўп ҳибсга олинган клублар рўйхатини тузиб чиқди.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра, панжара ортига кирган мухлисларнинг энг кўпи “Лидс” ишқибози бўлиб чиқди. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг, яна АПЛга қайтган жамоа мухлисларидан 52 таси тартиб посбонлари томонидан қўлга олинган.

Кейинги ўринларда «Бирмингем» (49), «Болтон» (45), «Астон Вилла» (31), «Вест Хэм» (30), «Манчестер Сити» (29) ва «Кардифф» (27) клублари мухлислари қайд этилган.

2019/20 йилги мавсумда мухлислар қоидабузарлиги 1381 дан 1089 тага камайган. Бу асосан пандемия таъсири экани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)