Англиянинг тўпурар футболчиси машғулотларда жароҳат олди

Англия миллий терма жамоаси УЕФА Миллатлар Лигаси доирасида Дания термасига қарши учрашувда майдонга тушади. Ўйинолди машғулотлар давомида 2 нафар инглиз футболчиси Дэнни Ингз ҳамда Киран Триппьер ўзаро тўқнашиб кетишди.

Икки футболчи ҳам ёрдамчи мураббийнинг ҳуштагидан кейин катта тезликда югуришни бошлади. Бу вақтда улар эҳтимолий тўқнашувга мутлақо тайёр эмас эди ва уларнинг бошлари бир-бирига урилиб кетди. Натижада, ҳар икки футболчи ҳам бир неча дақиқа майдонда ётди.

Дэнни Ингз бу мавсум АПЛда 22 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!