Англиянинг уч клуби “Барса”нинг “бош оғриғи”дан фойдаланиб қолмоқчи

  • 29 декабрь, 2024, 11:30
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Барселона” молиявий вазият туфайли ёзда олинган Даниэль Ольмони чемпионатнинг иккинчи қисми учун қайдномадан ўтказа олмаяпти.

Каталонияликлар бу “бош оғриғи”га ечим қидираётган бир пайтда Англия Премьер-лигасининг гранд клублари тажрибали ярим ҳимоячини олиб кетишга уринадиган бўлди.

The Times нашрининг ёзишича, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” ҳамжа “Арсенал” Дани Ольмони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Ольмонинг шартномасда агар “Барселона” уни Ла Лигадан рўйхатдан ўтказа олмаса, бепул қўйиб юбориши ҳақида банд борлиги айтилмоқда. Англия клублари ана шу имкониятдан фойдаланиб қолишни кўзлаяпти.

“Барселона” ярим ҳимоячини қайдномадан ўтказиш масаласини 31 декабрга қадар ҳал қилиши керак. Йўқса, Ольмо январдан бошқа клубга ўтиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундан ташқари, каталонияликлар бу масалани суд орқали ҳал қилиш йўлини ҳам қидиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!