Англиянинг юқори лигасида энг кўп ўйнаган жамоа ҳақида сиз билган ва билмаган энг қизиқарли маълумотлар!

Бундан 142 йил олдин, Англиянинг "Эвертон" клубига 1878 йили Ливерпуль ҳудудида жойлашган Доминго черковида асос солинган.

1876 йилнинг ёзида черковга ташриф буюрувчилар крикэт ўйнашарди, аммо қишда бу спорт билан шуғулланишнинг иложи йўқ эди. Шунинг учун, эътиборларини футболга қаратишган. Аввалига, клубнинг номи "Сент-Доминго" (Авлиё Доминго) деб аталди. Кейинчалик, нафақат черков яқинидагилар, балки кенг ҳудуд бўйлаб инсонлар жамоага қизиқа бошлашди. 1879 йилнинг ноябрь ойида "Queen's Head" меҳмонхонасида йиғилиш ташкил этилди ва ушбу лаҳзаларда клуб номини "Эвертон" деб эълон қилишди.

Жамоа ўзининг дастлабки учрашувларини "Стэнли-Парк" стадионида ўтказарди, аммо мухлислар ташрифи кўпайиб кетгани туфайли янги майдонга кўчиб ўтишга мажбур бўлди. Шундан сўнг, 1882 йили "Прайори Роуд" ўйингоҳи "Эвертон"га мезбонлик қила бошлади. Аммо бир мунча вақт ўтгач, майдон эгасига мухлисларнинг шовқинлари хуш келмади ва клубдан стадионни тарк этишни талаб қилди. Жамоа президенти Жон Хоулдинг ўзининг дўсти Жон Оррелдан Энфилд Роуддаги ерни оз миқдордаги маблағ эвазига ижарага олди. 1884 йилнинг 28 сентябрь куни "Эвертон" "Энфилд Роуд" стадионидаги дебют учрашувини "Эрлстаун" клубига қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида зафар қучган.

Ливерпулликлар 1888 йилда ташкил этилган Англия чемпионатидаги дастлабки иштирокчилардан бири бўлди. Илк мавсум жамоа учун кўнгилдагидек кечмади ва 8-ўрин билан кифояланди, аммо 1 йил ўтгач иккинчи ўринни қўлга киритди ва яна бир мавсумдан сўнг, Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Ўша вақтларда, Хоулдинг "Энфилд Роуд" ўйингоҳининг эгасига айланиб улгурганди ва стадионни ижарага бериш нархларини ошириб қўйганди. Шундан сўнг, мажлисларнинг бирида Хоулдинг клуб президентлигидан озод этилиши ва "Эвертон" "Гудисон Парк" стадионига кўчиб ўтиши эълон қилинди.

Клубсиз қолган "Энфилд"нинг эгалари Хоулдинг ва Оррел янги "Ливерпуль" жамоасини ташкил этишга қарор қилишди. "Эвертон"нинг "Энфилд"даги сўнгги мезбонлиги 1892 йилнинг 18 апрель куни "Болтон"га қарши ўйинда кечган.

"Гудисон Парк" майдонига ўтганидан сўнг, "Эвертон" биринчи жаҳон уруши олдидан 4 маротаба, 1893, 1897, 1906 ва 1907 йилларда Англия кубоги финалига чиқишга эришган. Аммо, ушбу финалларнинг бор-йўғи биттасида чемпионликни тантана қила олган. 1906 йил 21 апрелда "Эвертон" "Ньюкасл Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида енгди. Қолган учта финалда "Вулверхэмптон", "Астон Вилла" ва "Шеффилд Уэнсдей" клубларига имкониятни бой берган.

Биринчи жаҳон уруши олдидан 1914/15 йили клуб тарихида иккинчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг, жамоа 1927/28, 1931/32, 1938/39, 1962/63, 1969/70, 1984/85, 1986/87 йилги мавсумларда ҳам чемпионликни қўлга кирита олди.

1930/31 йили иккинчи дивизион чемпионига айланган.

1933, 1966, 1984, 1995 йилларда эса Англия кубогини қўлга киритди.

"Эвертон" футболчиларига Англия Суперкубогини 9 маротаба боши узра баланд кўтариш насиб этган ва бу 1928, 1932, 1963, 1970, 1984, 1985, 1986, 1987, 1995 йилларда содир бўлган.

1985 йили жамоа ўз тарихидаги энг юқори натижага эришган. Шу йили, УEФА кубок эгалари кубоги чемпионлиги қўлга киритиши билан бирга Wорлд Соccер Магазине талқинига кўра, йилнинг энг яхши жамоаси деб топилган.

Ҳозирда, "Эвертон" Англиянинг юқори лигасидаги 117-мавсумини ўтказмоқда. Бу барча инглиз клублари орасидаги рекорд ҳисобланади. 9 марта Англия чемпионлигини нишонлаган. "Кўклар" бу натижа бўйича Англияда тўрттинчи рақамли жамоа саналади. Яна бир эътиборни тортадиган кўрсаткич, бу 1954 йилдан буён узлуксиз юқори лигада иштирок этиб келаётганидур.

XXI асрнинг бошлари.

"Эвертон" "Миддлсбро"га ютқазиб, кубокни тарк этди ва премьер-лигани тарк этиш арафисда эди. Бу ҳолатдан сабр-тоқати тўлган клуб раҳбарияти Смитни ишдан бўшатди ва жамоага "Престон" устози Девид Мойесни таклиф қилди. Ушбу ишлар 2002 йилнинг март ойида амалга оширилганди. Мойес жамоани лигада 15-ўринга олиб чиқди ва бу "Эвертон"ни АПЛда қолишини таъминлади.

Кейинги мавсумни кўпчилик учун кутилмаганда еттинчи ўринда якунлади. Жамоа таркибида ёш иқтидор эгаси Уэйн Руни кашфиёт қилинганди.

2003/04 йили Мойес шогирдлари учун муваффақиятсиз ўтди. Клуб амаллаб, 17-ўринни эгаллаганди ва лигада қолиш бахтига муяссар бўлган.

"Эвертон" учун XXI асрнинг дастлабки 10 йиллигидаги энг яхши мавсум 2004/05 йили эди. Ушбу мавсум бошланиши арафасида, кўп йиллар давомида жамоага етакчилик қилган Тим Кэхилл олиб келинганди.

Аммо, шу билан бирга Уэйн Руни "Манчестер Юнайтед" клубига 23 млн фунт эвазига сотиб юборилганди, бироқ бу жамоанинг 4-ўринга кўтарилишига тўсқинлик қилолмади.

2005/06 йилги мавсум клуб учун омадли кечмади. АПЛда 11-ўринни эгаллади, чемпионлар лигаси ва УEФА кубогининг дастлабки босқич ўйинларидаёқ "Вилльярреал" ва "Динамо Бухарест" клубларига мағлуб бўлди.

"Эвертон" 2006/07 йили чемпионатда еттинчи ўринни эгаллаб, УEФА кубогига йўлланма олди.

2007/08 йили "кўклар" АПЛда узоқ вақт мобайнида кучли тўртликда юришди, аммо якунда УEФА кубогига йўлланма берувчи бешинчи ўринга тушиб кетишди. УEФА кубогининг гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ғалаба қозонишни уддасидан чиқди ва бўлажак чемпион "Зенит" ҳам мағлуб этилганди. 1/16 финал босқичида "Бранн" клуби доғда қолдирилди ва 1/8 финал босқичида эса "Фиорентина"га ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ютқазиб қўйган.

Кейинги йили клуб Англия кубоги финалига чиқди ва у ерда "Челси"га ютқазди. Чемпионатда мавсумни яна турнир жадвалининг бешинчи поғонасида якунлади.

2009/10 йилги мавсумни клуб бир текисда ўтказа олмади. "Эвертон" АПЛнинг дастлабки турини "Гудисон Парк"да "Арсенал"га қарши ўтказиб, 1:6 ҳисобида ютқазди ва биринчи даврадан кейин, Европа лигасига йўлланма берувчи поғонадан 11 очко ортда қолиб, 15-ўринда бораётган эди. Аммо, иккинчи даврани юқори кайфият билан ўтказган жамоа бўлажак чемпион "Челси" ва вице-чемион МЮ клубларини мағлуб этишни уддасидан чиқиб, иккинчи даврада тўпланган очколар бўйича 3-ўринни эгаллади. Тўғри, пешқадамлар билан орадаги очколар фарқи жуда катта эди ва "Эвертон" мавсумни 8-ўринда якунлаб, келаси мавсумни еврокубокларсиз ўтказишга мажбур бўлди.

Жорий мавсумда эса "мерсисайд"ликлар 21-турдан сўнг, 7 та ғалаба, 4 та дуран ва 10 та мағлубият қайд этиб, 25 очко жамғаришга эришган ҳолда, турнир жадвалининг 11-поғонасини эгаллаб турипти. 2019 йилнинг 21 декабрида жамоага Карло Анчелотти бош мураббий этиб тайинланди ва мухлисларнинг умидлари кескин даражада кучлайиб кетди. 11 январь куни "Гудисон Парк"да "Брайтон" меҳмон бўлади.

18 январь куни Анчелотти шогирдлари "Вест Хэм"га қарши баҳслашишади. 24-тур доирасида "Эвертон" 21 январь куни "Ньюкасл"га қарши саф тортса, 1 февраль куни "Уотфорд" меҳмони бўлади. Шундан сўнг, "Крилстал Пэлас", "Арсенал", МЮ, "Челси", "Ливерпуль", "Норвич", "Лестер", "Тоттенхэм" ва яна бир қатор жамоаларга қарши ўйинларни ўтказади.

Жамоа номи: "Эвертон"

Ташкил топган санаси: 1878 йил

Стадиони: "Гудисон Парк" Ливерпуль

Сиғими: 39 221

Клуб хўжайини: Фарход Мошири (77,23%), Билл Кенрайт (5%), бошқалар (17,77%)

Директор: Денис Баррет-Бексендейл

Иш бошқарувчи: Билл Кенрайт

Бош мураббий: Карло Анчелотти

Жамоа сардори: Шеймус Коулман

УEФА рейтингида: 87-ўрин

 

Жамоа таркибида энг кўп гўл урган футболчилар рўйхати:

Дикси Дин (383)

Грэм Шарп (159)

Боб Летчфорд (138)

Алекс «Сэнди» Янг (125)

Жо Ройл (119)

Рой Вернон (111)

Дейв Хиксон (111)

Эдгар Чедуик (109)

 

Жамоа таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:

Невилл Саутолл (751)

Брайан Лабон (534)

Дейв Уотсон (528)

Тед Сагар (497)

Кевин Рэтклифф (493)

Мик Лайонс (473)

Жек Тейлор (456)

Питер Фаррелл (453)

Грэм Шарп (447)

Дикси Дин (433)

Леон Осман (433)

Томми Эглингтон (428)

Тим Ховард (414)

 

Англия футбол шон-шарафи залидан жой олган "Эвертон" футболчилари:

Дикси Дин (2002), Пол Гаскойн (2002), Алан Болл (2003), Томми Лоутон (2003), Гари Линекер (2003), Говард Кендалл (2005), Питер Бердсли (2007), Марк Хьюз (2007), Невилл Саутолл (2008), Рэй Уилсон (2008), Жо Мерсер (2009), Гарри Каттерик (2010), Питер Рид (2014), Гэри Спид (2017).

Футбол лигасининг 100 та афсонаси рўйхатига киритилган "Эвертон" футболчилар:

Алан Болл, Пол Гаскойн, Дикси Дин, Гари Линекер, Томми Лоутон, Жо Мерсер, Невилл Саутолл, Алекс Янг.

 

Шунингдек, "Эвертон"да 2005 йилдан буён йилнинг энг яхшилари аниқланиб келади. Демак, йилнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлганлар рўйхати:

2005/06 Микель Артета (Испания)

2006/07 Микель Артета (Испания)

2007/08 Жолеон Лескотт

2008/09 Фил Ягелка

2009/10 Стивен Пинар (ЖАР)

2010/11 Лейтон Бейнс

2011/12 Жон Хейтинга (Голландия)

2012/13 Лейтон Бейнс

2013/14 Шеймус Коулманн (Ирландия)

2014/15 Фил Ягелка

2015/16 Гарет Барри

2016/17 Ромелу Лукаку (Бельгия)

2017/18 Жордан Пикфорд

2018/19 Лука Динь (Франция).

 

Жамоанинг ҳозирги кундаги таркиби:

Дарвозабонлар:

1. Жордан Пикфорд (1994)

22. Мартен Стекеленбург (1982) (Голландия)

49. Йонас Лёссль (1989) (Дания)

Ҳимоячилар:

2. Мейсон Холгейт (1996)

3. Лейтон Бейнс (1984)

5. Майкл Кин (1993)

12. Люка Динь (1993) (Франция)

13. Ерри Мина (1994) (Колумбия)

19. Жибриль Сидибе (1992) (Франция)

23. Шеймус Коулман (1988) (Ирландия)

30. Куко Мартина (1989) (Кюрасао)

Ярим ҳимоячилар:

8. Фабиан Делф (1989)

10. Гильфи Сигурдссон (1989) (Исландия)

11. Тео Уолкотт (1989)

18. Морган Шнедерлен (1989) (Франция)

20. Бернард (1992) (Бразилия)

21. Андре Гомеш (1993) (Португалия)

25. Жан-Филипп Гбамен (1995) (Кот-дивуар)

26. Том Дэвис (1998)

34. Бени Банингиме (1998) (ДР Конго)

35. Деннис Адениран (1999)

42. Энтони Гордон (2001)

Ҳужумчилар:

7. Ришарлисон (1997) (Бразилия)

9. Доминик Калверт-Льюин (1997)

14. Женк Тосун (1991) (Туркия)

17. Алекс Ивоби (1996) (Нигерия)

27. Мойзе Кин (2000) (Италия)

29. Умар Ньясс (1990) (Сенегал).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!