Анжелик Кербер мусобақани ғалаба билан бошлади

Германиялик Анжелик Кербер ва италиялик Камила Жоржи, Сидней шаҳрида ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.

Мазкур учрашувда Анжелик рақибасини дастлабки сетда тай-брекда енгган бўлса, иккинчи сетда Камилага бор йўғи икки геймни бой берди.

Энди "Sydney International" турнирининг чорак финалида Кербер чехиялик Петра Квитова, ёки тайванлик Се Су-Вейга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!