"Анжи" собиқ посбони: "Самюэль Это'о доим ҳайрли ишлар қилар эди"

Евгений Помазан Самуел Это'Онинг хайрли ишлари ҳақида гапирди.

"Мен келганимда Роберто Карлос Гус Хиддинкка кўпроқ ёрдам берар эди. Чунки мураббий ёрдамчиси эди. Бир марта у билан пеналтилар сериясига пул тикиб қўйгандик. Кубокда "Урал" билан 0:0 ўйнадик. Пеналтилар серияси бор эди. Карлос олдимга келди ва "Агар мени мағлуб этсанг, сенга миллион рубл бераман", -деди. Иккита зарбани голга айлантирдим. Лекин у ҳеч нарса бермади (кулади).

Самюел Это'О ҳам баҳслашишни яхши кўрарди. Нафақат мен билан, балки барча дарвозабонлар билан. Агар учтадан камида битта пеналтини голга айлантирсангиз, у Rolex берди. Мен зарба бера олмадим. Аммо Александр Макаров буни уддалади. Это'О эса унга олтин Rolex олиб келди.

Самуел барча ўйинчиларга соат совға қилган. Бу қачон содир бўлгани эсимда йўқ. Жамоадан кетгандами ёки чемпионатда учинчи ўринни олганимиздами билмадим. Бизда ташкилий ишлар билан шуғулланадиган бир одам бор эди. Саму(Это'O назарда тутилмоқда) унга Махачқалъадан янги квартира сотиб олиб берди.

– “Анжи” билан яна қандай воқеаларни эслайсиз?
- Ғалабали ўйинлардан сўнг биз Махачқалъадан Москвага учиб кетдик ва бир-икки шиша пиво ичмоқчи эдик. Операторлар буни суратга олаётганлардиа Ҳиддинк уларга: "Нима суратга оляпсизлар?! Мен ҳозир камераларингизни бузаман деди. Шундан сўнг барча жим бўлиб қолганди",
 - деб хотирлади ҳозирда собиқ дарвозабон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!