Анна Блинкова саралаш баҳсларидан ўтиб олди

Австралиянинг Хобарт шаҳрида 7-12 январь кунлари аёллар ўртасида "Hobart International" теннис турнири ўтказилади.

Айни дамда мазкур турнирнинг асосий тўр баҳсларига чиқиш учун саралаш баҳслари ўтказилмоқда. Унда россиялик Анна Блинкова мезбонлар вакили Кайла Макфини 7:6, 3:6, 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа саралаш баҳсларининг финалида ғалаба қозонган Блинковой "Hobart International" турнирининг биринчи даврасига йўл олди ва хитойлик Жан Шуайга қарши куч синашадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар