Анри: Ляказеттни кўпдан буён кузатиб келаман
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ етакчиси Тьерри Анрининг сўзларига кўра жамоанинг янги аъзоси Александр Ляказетт “канонирлар”нинг ўйинига катта таъсир қилади.

“Ляказетт ўйин услубига кўра Жирудан фарқ қилади ва бу яхши. Чунки бизга турли услублардаги ҳужумчилар керак. Бу ротация ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

Мен Ляказеттнинг катта мухлисиман. Чунки уни узоқ вақтдан буён кузатиб келмоқдаман. У доим иқтидорли бўлиб келган ва биз ундан кўп нарса кутган эди. У эса ҳар мавсум кўплаб голлар уриб, бизнинг ниятларимизни рўёбга чиқарди”, - дейди Анри Sky Sports нашрига берган интервьюсида.