Аншлаг! Ўзбекистон – Россия учрашувида стадион тўлиб тошади
Бу ўйин ҳамманинг диққат марказида
Ўзбекистон миллий жамоасининг Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви Тошкентда аншлаг билан ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Ўртоқлик баҳси 12 ноябрь куни пойтахтда бўлиб ўтади. Бу жамоалар тарихидаги иккинчи ўйин бўлади. Илк учрашув тўрт йил олдин "Пахтакор" стадионида ўтказилган ва 0:0 ҳисобида якунланган эди.
"Учрашув "Пахтакор" стадионида ўтказилади. Миллий терма жамоа иштирокидаги ўйинлар доим мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотади, шу боис трибуналар тўлишини кутяпмиз. Чипталар Iticket.uz платформаси орқали сотилади. Нархлар ҳақидаги маълумотлар тез орада ушбу платформада эълон қилинади", — дея маълумот берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати.
"Пахтакор" стадионига 70 йил бўлган. Пойтахтдаги энг янги мажмуа — "Бунёдкор" стадиони эса 2012 йилда фойдаланишга топширилган.
Ассоциация вакилларининг таъкидлашича, миллий жамоа ўйинлари мухлислар қулайлиги учун турли ҳудудларда ташкил этилади. "Пахтакор" яқинда реконструкция қилинган, "Бунёдкор" стадионида эса майдонни яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда. Шу сабабли ушбу ўртоқлик учрашуви учун "Пахтакор" аренаси танланган.
Ўрозов Россия терма жамоаси кучига баҳо берди
Аншлаг! Ўзбекистон – Россия учрашувида стадион тўлиб тошади
Роналдунинг Ўзбекистонга сафари ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлди
Хатоси қимматга тушишига бир баҳя қолган Ҳусановга неччи балл берилди?
"Сити"дан кетаман, Ҳусановдан барибир жой ортмас экан!
Шомуродовни алмаштириш "Башакшеҳир"га қимматга тушди

Изоҳлар (0)