Асосий мазмунга ўтиш

Ўрозов Россия терма жамоаси кучига баҳо берди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Жаҳонгир ҳозир россиялик футболчиларнинг имкониятини яхши билади

Россия Премьер-лигасида Қозоннинг "Рубин" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Жаҳонгир Ўрозов журналистлар билан суҳбатда Россия миллий терма жамоаси ҳақидаги саволга жавоб берди. 

Таъкидлаш жоизки, 12 ноябрь куни халқаро танаффус доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. 

Шу муносабат билан россиялик журналистлар ўзбекистонлик легионердан Россия миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида қайси босқичгача етиб бориши мумкинлиги ҳақида сўрашди. 

- Камида ярим финалгача. Сизнинг терма жамоангиз таркиби кучли, 2018 йилда ҳаммадан қолишмаслигингизни исботлагансиз. 

Терма жамоангизни халқаро мусобақаларга қайтаришса, камида ярим финалга даъвогар бўласиз, – деди жаҳон чемпионати кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилган Жаҳонгир Ўрозов журналистларга. 

Маълумки, 2022 йил февраль ойидан бери Россия миллий терма жамоаси расмий халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Жаҳонгир Ўрозов жаҳон чемпионатидан кейин "Рубин" жамоаси томонидан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан трансфер қилинди. Янги жамоасида асосий таркиб ўйинчиларидан бирига айланган 22 ёшли футболчи Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубоги баҳсларида жами 12 та учрашувда иштирок этди. 

Жаҳонгир Ўрозов 2026 йилнинг март ойидан бери Фабио Каннаваро томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этиб келинмоқда. У халқаро миқёсда тўққизта учрашув ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалаш баробарида битта гол уришга муваффақ бўлган.

Аншлаг! Ўзбекистон – Россия учрашувида стадион тўлиб тошади

Роналдунинг Ўзбекистонга сафари ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлди

Хатоси қимматга тушишига бир баҳя қолган Ҳусановга неччи балл берилди?

"Сити"дан кетаман, Ҳусановдан барибир жой ортмас экан!

Шомуродовни алмаштириш "Башакшеҳир"га қимматга тушди

Ҳусановни эксперимент қилишни тўхтатинг!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ