Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Роналдунинг Ўзбекистонга сафари ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Футбол афсонаси "Пахтакор"да ўйнайди

Португалия футболи афсонаси Криштиану Роналдунинг "Ан-Наср" таркибида Тошкентга келиши эҳтимоли ошиб бормоқда. Португалиялик юлдуз Осиё футбол конфедерацияси Элит Чемпионлар лигаси доирасида "Пахтакор"га қарши ўтадиган учрашувда майдонга тушиши режалаштирилган. 

- Роналду “Пахтакор”га қарши ўйин учун Тошкентга келадими? Бу савол ҳозир кўплаб ўзбекистонлик футбол мухлисларини қизиқтирмоқда.

Маълум бўлишича, португалиялик супер юлдузнинг Тошкентга ташрифи ҳақиқатан ҳам кутилмоқда. Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоаси билан бирга “Пахтакор”га қарши учрашувга етиб келиши режалаштирилган. 

Шунингдек, “Ан-Наср” сафида жаҳон футболида танилган яна бир қатор юлдузлар — Садио Мане, Жоау Феликс ва Кингсли Коман ҳам тўп сурмоқда, — деб хабар бермоқда манбалар. 

2 ноябрь куни Тошкент марказий стадионида "Пахтакор" ва "Ан-Наср" ўртасида Элит Чемпионлар лигаси тўртинчи туридан ўрин олган ўйин бўлиб ўтади. Ушбу беллашув учун чипталар савдога чиқарилган. Бўлажак ўйинда Криштиану Роналду майдонга тушиши эҳтимоли борлиги фонида "Пахтакор" учрашуви учун чипталар нархи рекорд даражада кўтарилгани айтилган. 

Маълумотларга қараганда, расмий савдо майдончасида стандарт ўринлар учун чипта нархлари 100 минг сўмдан 600 минг сўмгача оралиқда белгиланган. Энг катта рекорд эса 3 миллион сўм қийматдаги VIP-чипталар бўлди — улар сотув бошланган илк соатлардаёқ сотиб олиб бўлинган.

Таъкидлаш жоизки, куни кеча Криштиану Роналду яна бир муҳим эътироф қаҳрамонига айланди. 28 октябрь куни France Football журнали “Барча замонлар учун Олтин тўп” номли махсус сўровнома ўтказди. 

Испаниянинг AS нашри хабар беришича, соврин ғолиби сифатида 2008 йилдаги Роналду танланган. У 2012 йилдаги ўйинлари ҳисобга олинган Лионель Мессига нисбатан кўпроқ овоз тўплаган. Ғолиб мухлислар овози орқали, мукофотнинг расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра аниқланган. 

2008 йилда Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида тўп сурган, барча мусобақаларда жами 42 та гол урган ва жамоага Англия чемпиони бўлиш ҳамда Чемпионлар лигасини ютишда катта ҳисса қўшган эди. Ўша мавсум якунига кўра у ўз фаолиятидаги илк “Олтин тўп”ни қўлга киритган.

Энди жаҳон футболида энг кўп гол урган 41 ёшли португалиялик юлдузнинг "Ан-Наср" сафида "Пахтакор"га қарши тўп тепиши ўзбекистонлик футбол ишқибозлари диққат марказида турибди. 

Аншлаг! Ўзбекистон – Россия учрашувида стадион тўлиб тошади

Ўрозов Россия терма жамоаси кучига баҳо берди

Хатоси қимматга тушишига бир баҳя қолган Ҳусановга неччи балл берилди?

"Сити"дан кетаман, Ҳусановдан барибир жой ортмас экан!

Шомуродовни алмаштириш "Башакшеҳир"га қимматга тушди

Ҳусановни эксперимент қилишни тўхтатинг!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ