Анталья Гран-присидан кейин Олимпиада рейтингида вакилларимизнинг ўрни қандай?
Ортда қолган дзюдо бўйича Анталья Гран-присидан кейин Олимпиада рейтингини йиғиш бўйича кечаётган рейтингга назар солишнинг айни вақти. Турнирда кузатилган энг эътиборли жиҳати -73 килограмм вазн тоифасида жанубий кореялик Ан Чангримнинг жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олгани бўлди. Кореялик спортчининг Туркия Гран-присида биринчи ўринни қўлга киритгани унинг ушбу натижага эришишига замин яратди.
Юртдошларимизнинг ўрнига тўхталадиган бўлсак, Кемран Нуриллаев (-60 кг) Антальядаги ажойиб иштирокидан кейин рейтингда сезиларли даражада кўтарила олди ва йўлланма зонаси учун кечаётган кескин курашга қўшилди. Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз мусобақада кумуш медални қўлга киритган. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. Батафсил:
-60 кг:
1. Роберт Мшвидобадзе (Россия) – 2251 очко
8(8 аввалги ўрни) . Шарофиддин Лутфуллаев – 1220 очко (йўлланма зонасида)
35 (35). Диёрбек Ўрозбоев – 378 очко (йўлланма зонасида эмас)
41(116). Кемран Нуриллаев – 303 очко (йўлланма зонасида эмас)
-66 кг:
1. Жоширо Маруяма (Япония) – 2250 очко
14(13). Сардор Нуруллаев – 877 очко (йўлланма зонасида)
26(24). Шаҳрам Аҳадов – 569 очко (йўлланма зонасида)
-73 кг:
1. Ан Чангрим (Жанубий Корея) – 2150 очко
16(15). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 831 очко (йўлланма зонасида)
-81 кг:
1. Саги Муки (Исроил) – 1975 очко
40(39). Шарофиддин Болтабоев – 348 (йўлланма зонасида эмас)
-90 кг:
1. Николоз Шеразадишвили (Испания) – 2451 очко
55(54). Давлат Бобонов – 261 очко (йўлланма зонасида эмас)
-100 кг:
1. Варлам Липартелиани (Грузия) – 2351 очко
24(23). Муҳаммадкарим Хуррамов – 626 (қитъавий квота)
+100 кг:
1. Гурам Тушишвили (Грузия) – 2255 очко
5(4). Бекмурод Олтибоев – 1360 очко (йўлланма зонасида)
Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса (худди -66 кг вазн тоифасидек), қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 25 май санасида якунланади.
Фикрлар