Антидопинг агентлиги мутахассислари олимпия терма жамоа футболчилари учун семинар ўтказишди
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари, мураббийлари ва шифокорлари учун Миллий Антидопинг Агентлиги мутахассислари томонидан “Ўзбекистон спортчилари – допингсиз, тоза спорт учун” мавзусида таълим семинари ўтказилди.
Семинар давомида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг мутахассислари томонидан футболчилар, уларнинг мураббийлари ва жамоа шифокорларига мазкур соҳадаги янгиликлар, таъқиқланган ва қабул қилиш тавсия қилинмайдиган препаратлар хусусида батафсил маълумот берилди. Футболчиларнинг бу борадаги билим ва тасаввурлари ўрганилди. Семинар давомида уларга махсус видео ва интерактив-материаллар тақдим қилинди.
Фикрлар