Антиқа терма жамоа тузилди. Унинг етакчиси Месси!

WhoScored статистика сайти 2020 йил якунлари бўйbча Европанинг энг кучли бешта чемпионатида тўп тепаётган футболчилардан таркиб топган рамзий терма жамоани тузди. Жамоага йил давомида ўз позицияси бўйича юқори балл олган футболчилар киритилди.

Портал маълумотига кўра, “Топ-5” чемпионатларида энг юқори баллга “Барса” сардори Лионель Месси лойиқ топилган.

Рамзий жамоа билан танишинг.

Дарвозабон: Александр Укидья (“Мец”) — 7,11 балл.

Ҳимоячилар: Жоау Канселу (“Манчестер Сити”) — 7,33. Серхио Рамос (“Реал Мадрид”) — 7,13. Матс Хуммельс — 7,32. Рафаэл Геррейру ( иккиси ҳам “Боруссия Дортмунд”) — 7,48.

Ярим ҳимоячилар: Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”) — 7,72. Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”) — 7,68.

Ҳужумчилар: Лионель Месси (“Барселона”) — 8,54. Килиан Мбаппе (ПСЖ) — 8,10. Роберт Левандовски (“Бавария) — 8,17. Криштиану Роналду (“Ювентус”) — 7,86.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)