Антони Манчестердаги ҳаётини яхши сўзлар билан эсламади!

CHERY AUTO

Ҳозирда "Бетис" жамоасида ўйнаётган бразилиялик қанот ҳужумчиси Антони "Манчестер Юнайтед"даги даври ҳақидаги оғир хотираларини баҳам кўрди. Футболчи маълум бир пайтда ўйиндан бутунлай завқ олмай қолганини ва руҳий тушкунлик чегарасига етиб борганини тан олди. 
 
"Бетис"га ўтиш менда кўп нарсани ўзгартирди. Мен шунчаки ўзимни қайтадан топишни хоҳлардим. Англияда ҳаётим устидан назоратни йўқотаётганимни ҳис қилардим. На бахт, на футбол ўйнаш истаги бор эди. Ўзимни уддалай олмаётгандек ҳис қилардим" - деди Антони "Daily Mail" газетасига берган интервьюсида. 
 
Ўйинчининг сўзларига кўра, у бир пайтлар шунчалик тушкунликка тушганки, ҳатто ўз фарзандига ҳам эътибор бера олмаган: 
 
"Мен уйда ҳолсиз ўтирардим, ўғлим билан ўйнай олмасдим, овқат емасдим, кунлар давомида хонага қамалиб олардим. Бу жуда азоб эди. Акамга бошқа чидолмаслигимни айтардим. У мени сабр қилишга ундарди. Бу суҳбатлар мени йиғлатарди" - дея қўшимча қилди бразилиялик футболчи. 
 
Антони 2025 йил қишида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, "Бетис"га ижарага ўтди ва у ерда аста-секин ўз ўйинини тикламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!