Асосий мазмунга ўтиш

Антонио Конте Италияга қайтиши мумкин

Суҳроб Холбеков
Изоҳлар: 0

Гарсияга ўринбосар топилди!

Айни пайтда ишсиз юрган Антонио Конте Италияга қайтиши мумкин. Унга "Наполи" қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. 

Журналистнинг таъкидлашича, 54 ёшли мутахассис билан неаполликлар музокараларни бошлаган. Аммо мураббий томонидан ҳали сўнгги қарор қабул қилинмади. 

Эслатиб ўтамиз, Конте учун Италия футболи бегона эмас. У фаолияти давомида "Ювентус" ва "Интер" каби клублар ва "скуадра адзурра"га устозлик қилган. Шунингдек, Антонио сўнгги бора "Тоттенхэм"да ишлади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ