Антонио Конте “Рома”дан ўйинчи олади. Моуриньо трансферга қарши эмас

“Тоттенхэм” мутасаддилари қишки трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар “Рома” ярим ҳимоячиси Жордан Веретуни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, франциялик футболчининг маҳорати “шпорлар” бош мураббийи Антонио Контени қизиқтириб қўйган. Бундан ташқари лондонликлар спорт директори Фабио Паратичи ҳам Веретунинг имкониятларини жуда яхши билади.

Шунга қарамай, “Тоттенхэм” вакиллари “Рома”нинг розилигини олишга уриниб кўра. Манбанинг таъкидлашича, Жозе Моуриньо ишончли ўйинчисини Лондонга жўнатишга қарши эмас. Португалиялик мутахассис Веретуни сотиб юбориб, ўрнига ўзи истаган кучлироқ футболчини таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Қолаверса, қишда трансфер қилинган Эйнсли Мейтленд-Найлс ва Сержиу Оливейра бемалол Веретунинг ўрнини босиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!