Анвар Бердиев мураббийга айланди

Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев ниҳоят футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. 41 ёшга тўлган ўйинчининг охирги жамоаси Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси бўлди.

Айтиш керакки, Бердиев Ўзбекистон чемпионатида 505 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 225 та гол урган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди. Анвар футболчилик фаолиятини якунлаши биланоқ “Истиқлол” жамоасида мураббийга айланди. Айни пайтда у бош мураббийга Сергей Лебедевга яқиндан ёрдам бермоқда.

Шу тариқа, Бердиевнинг мураббийлик фаолияти ҳам бошланди. Ҳозирда “Истиқлол” жамоаси ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда. Бунгача эса жамоа аъзолари Иссиқкўлда шуғулланиб қайтишганди. Ҳозирда ўртоқлик учрашувларига ҳам эътибор қаратишмоқда. Бунгача “Турон”га қарши майдонга тушишди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, куни кеча “Нефтчи” билан назорат баҳсини ўтказиб 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!