Анвар Бердиев: "Қўпол хато эвазига гол ўтказдик"
Пролиганинг қолдирилган 20-туридан ўрин олган «Олимпик МобиУЗ» - «Шўртан» (1:1) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Анвар Бердиев беллашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Яхши футбол кўрсатдик. Биринчи бўлимдан голли вазиятлар яратдик. Зоировнинг узатмасдиндан сўнг Ҳасановда яхши вазият юзага келди. Нуриддиновда ҳам голли имконият бўлди. Афсуски, вазиятларни голга айланира олмадик.
Иккинчи бўлимда қўпол хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Лекин тезкорлик билан вазиятни ўнглаб олдик. Аммо бошқа яратилган имкониятларни гол билан якунлашга бизга бироз совуққонлик етишмади", - дейди Бердиев.
Фикрлар