Анвар Бойназаровнинг Glory 76 турниридаги рақиби маълум бўлди

Бутунжаҳон муайтай ҳамда кикбоксинг оламида “The Uzbek” номи билан машҳур ҳамюртимиз Анвар Бойназаровнинг навбатдаги жангига ҳам аниқлик киритилди. Юртдошимиз 28 март куни Бельгиянинг Антверп шаҳри мезбонлигидаги Glory 76 доирасида марокашлик Закария Зоуггарига қарши жанг қилади.

Мазкур тўқнашувнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, ғолиб яна 65 кг вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун жанг қилиш имкониятини қўлга киритади. Ушбу вазнда амалдаги чемпион таиландлик Петч Киатмукао ҳисобланади. Маълумки, 2019 йил июнь ойида Анвар ушбу Таиланд вакили билан мазкур титул учун жанг қилишга улгурган ва унда очколар ҳисобига имкониятни бой бериб қўйганди.

Маълумот учун, Зоуггари Glory да 5-2-0 (1 KO), умумий эса 33-5-1(16 КО) натижага эга. Бойназаровда эса бу кўрсаткич Glory да 4-5-0 (1 КО), умумий тарзда 95-27-2 (53 КО) кўриниш олган.

ккик

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!