Анвар Бойназаровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

  • 03 Feb 13:04
  • 0
  • MMA

Ўзбекистон профессионал муайтай оламининг ёрқин вакили Анвар Бойназаров нафақат юртимизда балки, жаҳонда ҳам анчагина машҳур саналади. У бир неча йиллар "Glory"да ўз жангларини ўтказиб, барчага кучли ва истеъдодли жангчи эканлигини исботлаган эди. 

Кейинчалик у ўз кучини ММАда ҳам синаб кўришга қарор қилди ва ҳозирга қадар 3 та жанг ўтказиб улгурди. Қувонарлиси у ҳар уч жангида ҳам муддатидан аввал ғалабага эришди. Сўнги жангини юртдошимиз LFA (Legacy Fighting Alliance) промоушенида Жон Фамга қарши ўтказиб, дастлабки дақиқадаёқ уни нокаутга учратганди. 

Орадан кўп ўтмай ҳамюртимиз яна жанг қилишга қарор қилди ва якунда "Titan FC" промоушенида октагонга кўтариладиган бўлди. У навбатдаги жангида АҚШ вакили Рян Кусе билан тўқнаш келади. Мазкур жанг 18 февраль куни АҚШда бўлиб ўтади. 

Кусе фаолияти мобайнида 5 та жанг ўтказган ва барчасида ғалабага эришган. Бир сўз билан айтганда икки мағлубиятсиз одимлаётган, ажойиб жангчилар баҳс юритади. 

Ўз ўрнида юртдошимизга ушбу муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 

Comments

You must be logged in to commet!