Анвар Туропов WBC Asia камари учун жанг қилади
Ads

Ҳамюртимиз, Анвар Туропов 30 июнь куни Таиланднинг Паттая шаҳрида WBC Asia камари учун ринга кўтарилади. Унга тажрибали Филлипин вакили Роберто Гонсалес тўқнаш келади. Мазкур жанг 10 раунддан иборат. Юртдошимиз шу кунга қадар профессионал боксда тўрт бора жанг ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган ва бир бора мағлубиятга учраган эди. Унинг рақиби филлипинлик боксчи эса, анчагина тажрибали саналади. У профи рингда 33 бора жанг ўтказиб, уларнинг 28 тасида ғалаба қозона олган ва 5 маротаба рақибларига имкониятни бой берган. Ахамиятлиси ушбу боксчи устидан ғалаба қозонганлар орасида яна бир ҳамюртимиз Равшанбек Умрзақов ҳам бор.

анварбек