Анзур Исмоилов: Биринчи ўйинга жиддий тайёргарлик кетмоқда
Ads
 
"Бугунги кун жуда самарали ўтди. ОФК томонидан ташкил этилган йиғилишда қатнашдик, йиғилиш давомида кўплаб муҳим маълумотлар ҳақида хабардор бўлдик. Айниқса, мусобақа давомида амал қиладиган қоидалар билан яқиндан танишганимиз фойдали бўлди. Футбол қоидаларида мунтазам равишда ўзгаришлар бўлаётгани, янада мукаммалликка интилишаётгани яхши албатта. Осиё Кубоги давомида ушбу қоидаларга амал қилишга интиламиз.

Мусобақа бошланишини барчамиз интиқлик билан кутяпмиз. Биринчи ўйинга жиддий тайёргарлик кетяпти. Кўпроқ комбинацион ўйин намойиш қилишга, тезкор паслар билан ҳужумлар ташкил қилишга эътибор қаратилмоқда. Мураббий биздан майдонда боримизни бериб ўйнашни талаб қиляпти. Биз унинг бу талабини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз", - дейди Анзур Исмоилов.
 
Манба: ЎФА