Анзур Исмоилов "Пахтакор" билан шартнома имзоладими?

Якунланган мавсумни "Локомотив" клубида ўтказган Анзур Исмоилов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалганди. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида SPORTS.uz мухбири футболчи билан интервью ташкил этди.

Ҳимоячи "Пахтакор" ва бошқалар томонидан ўзига бўлаётган қизиқишлар борасида шундай деди:

- Ҳа, музокара ўтказаётган жамоаларимиз бор. Аммо биз ҳали бир нуқтага келганимиз йўқ. Ҳозирча, гаплашяпмиз. Биласизми, менга Хитойдан ҳам, Таиланддан ҳам яхши таклифлар бўляпти. Бироқ мен кўпроқ уйда қолишни хоҳлаяпман. Билмадим, нима бўларкин? Менимча, тез орада ҳаммаси ҳал бўлади деб ўйлайман.

Анзур Исмоилов: Хориждаги таклифларга жиддий қарамаяпман, чунки...

7001558892944

"Пахтакор"? - Тўғриси, ҳозир бу ҳақида бирор нима айта олмайман. Менга озгина вақт керак. Кейинги режаларим ҳал бўлиш арафасида турибди. Насиб қилса, тез орада барчаси ойдинлашиб қолади, - деди Анзур Исмоилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
21/12/2019 17:20
Пахтакорга ӯтиши аниқку