АПЛ, 15-тур. Вардининг хет-триги "Лестер"га "Ман Сити" устидан ишончили ғалаба келтирди

 

Англия чемпионати 15-турида "Лестер" ўз майдонида "Манчестер Сити" футболчиларини қабул қилиб, сенсацион натижа қайд этди. 

Учрашувнинг 3-дақиқасида Жейми Варди ҳисобни очган бўлса, 5-дақиқада Кинг ҳисобни оширди. 20-дақиқада Варди ўз ҳисобига дубль ёзиб қўйди. 

78-дақиқада Варди яна гол киритиб, биринчи марта АПЛ доирасида хет-трикка эришди ва ҳисоб 4:0 га етказди. Коларов ва Нолитонинг голлари ҳисобнинг қисқаришига замин яратди.  

Лестер – Манчестер Сити 4:2 (3:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 3 Варди, 2:0 – 5 Кинг, 3:0 – 20 Варди, 4:0 – 78 Варди, 4:1 – 82 Коларов, 4:2 – 90 Нолито.

Лестер – Цилер, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Кинг, Амарти, Олбрайтон, Марез, Варди (Грэй, 88), Слимани (Окадзаки, 78).

Манчестер Сити – Браво, Стоунз, Санья, Сабалета, Коларов, де Брюйне, Фернандо, Гюндоган (Нолито, 68), Навас (Стерлинг, 58), Сильва, Ихеаначо (Туре, 58).

Огоҳлантиришлар: Симпсон (19), Марез (57), Фернандо (67).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!