АПЛ. 1 киши кўп бўлиб ўйнаган "Ливерпуль" "Челси"ни юта олмади

Англия Премьер-лигаси 3-тури доирасидаги марказий учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда "Ливерпуль" ва "Челси" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Кай Хаверц 22-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Салаҳ бўлим сўнгида тарози паллаларини тенглаштирди. Мисрлик футболчи ижро этган пенальтига қизил карточка олган Рис Жэймс сабаб бўлганди. Шиддатли темпда кечган баҳсда дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.

Мазкур дурангдан сўнг, "Челси" ҳамда "Ливерпуль" 7 очкодан тўплаган ҳолда, мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларга жойлашди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Марказий ўйинда томонлар муроса кўчасини танлади.

  • 90+2'

    "Челси"нинг икки футболчиси жароҳат олиб майдонда ётибди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Жотанинг бош билан йўллаган зарбасини Менди қайтарди.

  • 89'

    Ҳозиргина ўйинга қўшилган Чалоба ўзини кўрсата бошлади ва рақиб ҳужумини бартараф этди.

  • 87'

    "Челси"да 6-ҳимоячи майдонга тушди. Жоржиньо ўрнига Чалоба ўйинни давом эттиради.

  • 86'

    Эндрю Робертсон ўз ўрнини Цимикасга бўшатиб берди.

  • 85'

    Бу сафар Салаҳ қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг знг оёқда берган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 84'

    Жарима майдонига кирган Ковачич зарбани ўхшата олмади. Алиссон вазиятни бартараф этди.

  • 82'

    Жоржиньодан ноаниқ пас ва "Челси" яна ҳимояланишга маҳкум. 

  • 81'

    Катта куч билан ҳимояланаётган лондонликлар қарши ҳужумлардан максимал фойда чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

  • 79'

    Эдуар Менди навбатдаги зарбани бартараф этди.

  • 79'

    Мерсисайдликлар турли хил усуллар билан рақиб жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилмоқда. Фойдасиз.

  • 77'

    Мане ҳужумда қоида бузди ва "Ливерпуль"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

  • 75'

    Лондонликлар орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 74'

    Жордан Хендерсон ўрнига Тьяго Алькантара ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди, Кейин, Маунтнинг зарба беришига Салаҳ йўл қўймади.

  • 72'

    Маунтнинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди. Бурчак зарбаси.

  • 70'

    Сўнгги дақиқаларда "аристократлар" бироз фаоллашиб қолди. Бунга "Ливерпуль" сабаб бўлиши ҳам мумкин.

  • 68'

    Майдон эгалари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 66'

    Жарима майдони марказига оширилган тўпга Салаҳ мослаша олмади, вазият бор берилди.

  • 64'

    Лукакунинг дарвозага кириши аниқ бўлган зарбаси йўлига Матип блок қўйди. Ҳимоячидан сейв.

  • 62'

    Клопп шогирдлари катта куч билан босим уюштирмоқда. "Челси" мудофааси матонат билан ҳимояланяпти.

  • 60'

    Робертсоннинг уриниши аниқ бўлди ва яна Менди вазият қаҳрамони.

  • 59'

    Бу сафар Фабиньо ўз омадини синаб кўрди. Менди ўз ўрнида.

  • 58'

    Хендонинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди ва "Энфилд"дагилар олқишига сазовор бўлди.

  • 57'

    Маунт Лукакунинг имкониятларини ҳаддан ортиқ юқори баҳолаб юборди. Пас анча кучли чиқди.

  • 55'

    Маненинг жарима майдонига берган пасини Жоржиньо узоқлаштирди.

  • 54'

    Мерсисайдликларнинг босими тобора ошиб бормоқда.

  • 52'

    Виржил Ван Дейкнинг олис масофадан йўллаган "пушка"сини Менди қайтарди.\

  • 51'

    Диогу Жотанинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 50'

    Жотанинг узатмасига Салаҳдан олдин Рюдигер етиб келди.

  • 49'

    Ромелу Лукаку ҳужумда яккаланиб қолмоқда.

  • 48'

    Сон бўйича устунликка эришган "қизиллар" босимни оширмоқда.

  • 46'

    Бўлислар оралиғида Тухель икки ўзгаришга қўл урди: Тьяго Сильва ҳамда Ковачич Хаверц ва Канте ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+6'

    Танаффус!

  • 45+5'

    Рюдигер ва Мендига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 45+5'

    Майдонда катта жанжал бошланди. Бир неча футболчилар ўзаро жиддий тортишиб кетди.

  • 45+4'

    ГОООООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобни тенглаштирди!

    Ўзидан чап томонга зарба берган Салаҳ мувозанатни тиклади.

  • 45+3'

    "Аристократлар" кўпчилик бўлиб реферига эътироз билдирмоқда. Бироқ фойдасиз.

  • 45+2'

    Энтони Тейлор видеотакрорларни кўриш учун майдон четига йўл олди ва пенальти белгилади. Жэймс эса майдондан четлатилди.

  • 45+1'

    "Челси" жарима майдони ичида саросимали вазият юзага келди. Тўп Жэймснинг қўлига тегди ва катта эҳтимол билан, ҳакам ВАРни кўргач пенальти белгилайди.

  • 45'

    Биринчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Арнольд тўпни тўхтатишда техник хатога йўл қўйди ва ҳужум эрта якунланди.

  • 42'

    Роберто Фирмино ўз ўрнини Диогу Жотага бўшатиб берди.

  • 41'

    Канте майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 39'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Менди ушлаб олди.

  • 38'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Салаҳга нисбатан қоида бузилди. Стандарт вазият.

  • 36'

    Эллиот қулай имкониятни кўкка совурди. Харви жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди.

  • 35'

    Мэйсон Маунтнинг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 34'

    Ван Дейкка тегган Лукакунинг зарбаси Алиссоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 33'

    Кантенинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 31'

    Жамоадоши узатган тўпга Садио Мане етиб бора олмади.

  • 29'

    Жоржиньога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 27'

    Рис Жэймс воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 25'

    Маунт берган пас йўналишини Матип ўзгартирди ва Лукаку тўпга ета олмади.

  • 24'

    Робертсоннинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 23'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган "қизиллар" дарҳол олдинга ўта бошлади.

  • 21'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Бурчакдан оширилган тўпни Кай Хаверц боши билан дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади.

  • 19'

    Тўп ҳужумда Хендонинг қўлига тегиб кетди. Ҳакам тўпни "аристократлар" қайтариб берди.

  • 17'

    Жарима майдони ичида Ван Дейк зарба беришга ҳаракат қилди. Аммо ҳимоячилар унга имкон бермади.

  • 15'

    "Қизиллар" тўпни назорат қилмоқда.

  • 14'

    Зарба учун қулай позицияда турган Лукаку пас берди ва ижрода адашди.

  • 13'

    Лукаку ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 12'

    Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни "Челси" ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 10'

    Хендерсон ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. "Ливерпуль" сардоридан тўпга мослашишда хато.

  • 8'

    Жарима майдони ичига оширилган тўп Рюдигерга қадар етиб келмади. Жарима зарбаси бурчак тўпига уланиб кетди.

  • 7'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Матип қоидани бузди. Лондонликларда стандарт вазият.

  • 6'

    Марказда Хаверцга нисбатан тактик фол ишлатилди. Хавфли чиқиши кутилаётган ҳужум секинлаштирилди.

  • 4'

    Харви Эллиотнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 4'

    Салаҳ қулай позицияга чиқиб боришига Кристенсен йўл қўймади.

  • 2'

    Илк дақиқалардан майдон эгалари фаолроқ ўйин кўрсатмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    "Энфилд"га йиғилганлар "You will never walk alone"ни жўшқинлик билан куйлади. Ажойиб атмосфера!

  • 0'

    Бугунги ўйин қаҳрамонлари майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!