АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

АПЛнинг 28-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Кристал Пэлас" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин "канонирлар"нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Дастлаб, 28-дақиқада Мартинелли ҳисобни очган бўлса, тайм сўнггида Сака орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Иккинчи бўлимда мезбонлар яна икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Жавоб голини эса Шлуп киритди. 

Шу тариқа, "Арсенал" 69 очко билан турнир жадвалида пешқадамлигини давом эттиради.

  • Премьер-лига
  • 28-тур

Арсенал

  • Габриэль Мартинелли 28'
  • Букайо Сака 43', 74'
  • Гранит Джака 55'
4 : 1

19.03.2023 19:00

Кристал Пэлас

  • Джеффри Шлупп 63'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!