АПЛ. "Арсенал" сафарда "Вулверхэмптон"га имкониятни бой берди

"Молине" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Рубен Невеш, Мэтт Доэрти ва Диогу Жоталар томонидан киритилган голларга "тўпчилар" сафида Сократис Папастатопулос бир бор жавоб қайтара олди холос.

Шу тариқа, "бўрилар" ҳисобидаги очколар сони 51 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. Унаи Эмери шогирдлари эса 66 очко билан 5-поғонада қолишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!