АПЛ. "Арсенал" таслим қилинди, "Сити"гача эса "бир қадам"

АПЛ 27-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Арсенал" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилди. Мазкур баҳсда мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Қизиллар" томонидан киритилган голларга Диогу Жота ҳамда Роберто Фирмино муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, Клопп шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 69 тага етказиб олди. Айни вақтда уларни "Манчестер Сити"дан бир очко ажратиб турибди. "Канонирлар" ҳисобида 51 очко бор. Артета шогирдлари 27 ўйин ўтказган ҳолда, 4-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!