АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш авжида

АПЛ 36-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Арсенал" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Шпорлар" сафида Кейн дубль қайд этди. Шунингдек, Сон ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, Конте шогирдлари очколари сонини 65 тага етказиб олди. Айни вақтда улар премьер-лига турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. 66 очкоси бор "канонирлар" 4-ўринни банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!