
АПЛ. "Астон Вилла" ЕЧЛ йўлланмаси учун курашга қайтди. Ҳозирча учта жамоада 60 очко
АПЛ доирасида "Астон Вилла" ўз майдонида "Фулхэм" билан куч синашди. Мазкур беллашувда бирмингемликлар 1:0 ҳисобида рақибидан устун келди.
Баҳсдаги ягона гол Юри Тилеманс томонидан киритилди.
Айни вақтда АПЛда Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш қизғин тус олган. Жумладан, "Челси", "Ноттингем Форест" ва "Астон Вилла"да 60 очко мавжуд. Улар 5, 6 ва 7-ўринларни банд этиб турибди. Қайд этиш лозим, бу мавсум АПЛдан ЕЧЛга 5 та клуб йўлланма олади. Шундай бўлса-да, "Ноттингем" ва "Челси" 35-турдаги ўйинини энди ўтказади.
- Англия - Премьер-лига
- Жорий мавсум

Астон Вилла
- Youri Tielemans 12'
Тугади
1
:
0
03.05.2025 16:30

Фикрлар