АПЛ. "Брайтон" - "Арсенал": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган "Брайтон" - "Арсенал" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    "Брайтон" футболчиларининг барча ҳужумлари бесамар якунланмоқда. Ҳужумлар зарбага қадар етиб бормаяпти.

  • 90+2'

    Ляказеттга нисбатан ишлатилган қўполлик учун меҳмонлар яхши стандартга эга бўлди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Смит-Роу ўрнига Мейтленд-Найлз майдонга тушди.

  • 86'

    Солли Марш ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 83'

    Жамоалар яна ҳужумни зарба йўллашгача етказа олмаяпти. Тўп жарима майдонидан қайтмоқда.

  • 81'

    Жароҳат олган Букайо Сака ўрнига Дани Себальос ўйинни давом эттиради.

  • 79'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Асосан, мезбонлар хавфли бўлмаган ҳужумлар билан кўзга ташланмоқда.

  • 77'

    Букайо Сакага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 75'

    Жаҳонбаҳш ўз ўрнини Троссардга бўшатиб берди.

  • 73'

    Ўз дарвозаси олдидаги тўпни Жака узоқлаштирди.

  • 70'

    "Канонирлар" назоратни ўз қўлига олди. Энди улар кетма-кет ҳужумлар уюштиряпти.

  • 68'

    МакКалистер ва Прёппер захирага олинди. Улар Солли Марч ҳамда Нил Мопе ўйинга қўшилди.

  • 66'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Арсенал" ҳисобни очди!

    Қанотдан етказилган тўпни ҳозиргина майдонга тушган Ляказетт дарвозага киритди. Браво Артета!

  • 65'

    Александр Ляказетт Габриэль Мартинеллини алмаштирди.

  • 65'

    Рақибга нисбатан қоида бузган Жаҳнбаҳш огоҳлантирилди.

  • 63'

    Стандарт вазиятдан жарима майдонига оширилган тўпни ўз жойини ташлаб, олдинга чиққан Лено ушлаб олди.

  • 61'

    Жарима майдонига ёриб кирган Сака шерикларини тўп билан таъминлай олмади. Ҳимоячилар тўп йўлига блок қўйишга эришди.

  • 59'

    Қулай позицияга чиқиб бораётган рақибини қўллари билан тўхтатиб қолгани учун Данк огоҳлантирилди.

  • 56'

    Қанотда тезлик олган Сака жарима майдонига тўп узатди. Ҳимоячи уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 54'

    Обамеянгнинг зарбаси у кутган траектория ҳосил қилмади.

  • 53'

    Жаҳонбаҳш офсайдда қолиб кетди.

  • 50'

    "Арсенал"да илк росмана хавфли вазият. Саканинг жарима майдонига узатган тўпини шериги яқин масофадан дарвозага йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқалик биринчисидан фарқли ўлароқ, ҳужумлар билан кечмоқда.

  • 46'

    Бўлим бошида меҳмонлар жарима майдонида палапартишлик юзага келди. Бироқ ҳужумда ишлатилган қўполлик учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 43'

    Тайм сўнгини "канонирлар" нисбатан фаолроқ ўтказяпти. Аммо дарвоза томон зарбадан дарак йўқ.

  • 41'

    Бир ҳил картина бўлим давомида такрорланмоқда: қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон ушлаб оляпти.

  • 39'

    "Арсенал" ҳужумларини якундовчи футболчи топилмаяпти. Олдинги чизиқдаги муаммолар яққол кўзга ташланмоқда.

  • 37'

    Жаҳонбаҳшнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Лено ушлаб олди. "Брайтон" ростмана хавф туғдира олди.

  • 35'

    Эль-Нени хатога йўл қўйиб, тўпни йўқотди. МакКалистернинг зарбаси эма бироз ноаниқ кетди.

  • 33'

    Артета шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 30'

    Смит-Роу иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақиб дарвозабонига енгилди. Яна бир ҳужум бесамар якунланди.

  • 28'

    Жаканинг зарбаси жонли деаордаги футболчилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 26'

    Жарима майдони яқинида "канонирлар" яхши стандартга эга бўлди.

  • 23'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Арсенал" ҳимоячилари қайтарди. Ҳозирча, хавфли зарбадан дарак йўқ.

  • 21'

    "Чайкалар" стандарт вазиятдан наф чиқара олмади. Жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 19'

    Прёппер марказда Жакага нисбатан анча қўпол ҳаракат қилди. Ҳакам уни бу сафар кечирди.

  • 16'

    Бёрннинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 14'

    Тирни қанотда тезлик намойиш этиб, рақибини ортда қолдирди ва жарима майдонига тўп узатди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 11'

    Жаҳонбаҳшнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. У тўпга мослаша олмади.

  • 9'

    Назорат "Брайтон" томонга ўтди. Энди улар рақиб жарима майдони атрофида узатмалар амалга оширмоқда.

  • 7'

    Учрашув пас темпда бошланди. Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 5'

    "Арсенал" даража эвазига рақибдан бироз фаолроқ кўринмоқда. Бу ҳолат айниқса, яккакурашларда сезиляпти.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан меҳмонлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Жамоа сардорлари ўйинни ким бошлашига ойдинлик киритиб олди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!