АПЛ. "Бёрнли" - "Арсенал": матнли трансляция
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 27-туридан ўрмн олган "Бёрнли" - "Арсенал" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+5'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+4'
"Арсенал" ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Бироқ Себальоснинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегди.
- 90+3'
Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар анча фаол ўтказмоқда.
- 90+1'
Ҳужумда қоида бузган Пепе жамоасининг ҳужуми якунланишига сабаб бўлди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
- 88'
Матей Видра ўрнига Жей Родригес ўйинга қўшилди.
- 86'
Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган ҳакам пенальти ва қизил карточкани бекор қилди. Ўйин давом этвди.
- 85'
Бош ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан вазиятни чуқурроқ таҳлил қилишни сўради. Қарор ўзгариши мумкин.
- 84'
Эрик Питерс майдондан четлатилди.
- 84'
Пепенинг зарбасидан кейин тўп Эрик Питерснинг қўлига тегди. Ҳакам пенальти белгилади.
- 81'
Дани Себальос Томас Парти ўрнига ўйинни давом эттиради.
- 79'
Қулай имконият ҳосил қилган Эрик Питерснинг зарбасини Лено қайтарди.
- 77'
"Арсенал"нинг навбатдаги ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. Жарима майдонига етказиб берилган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 75'
Жарима майдони ичида тўп Эрик Питерснинг қўлига тегиб кетди. Ҳакам ҳозирча, ўйинни давом эттиришга рухсат бермоқда.
- 73'
Бу сафар Крис Вуд ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 71'
Рақибига нисбатан қоида бузган Эрик Питерс огоҳлантирилди.
- 68'
Йоханн Гудмундссон ўрнига Робби Брэйди майдонга туширилди.
- 65'
Виллиан воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 64'
Мартин Эдегор ўз ўрнини Александр Ляказеттга бўшатиб берди.
- 62'
Стандарт вазиятни ижро этган Эшли Вествуд тўпни Ленонинг қўлларига топширди.
- 58'
Каллум Чемберснинг узатмасини жарима майдони ичидагилар қайтарди.
- 55'
Тейлорга нисбатан қоида бузган Сака огоҳлантирилди.
- 53'
Бурчакдан етказиб берилган тўпни Лено эгаллаб олди.
- 51'
Эдегорнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 48'
Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам лондонликлар тўпни назорат қиляпти.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
"Тўпчилар" бурчак тўпидан наф чиқара олмади. Яна бир вазият қўлдан кетди.
- 41'
Голдан руҳланган мезбонлар эрта прессинг уюштиришни бошлади.
- 39'
ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб тенглашди.
Жака ўз жарима майдони ичидан тўпни узоқлаштириш учун шериги томон оширди. Тўп Вудга тегиб дарвозадан жой олди. Шармандали гол "Арсенал" учун.
- 36'
"Арсенал" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда. Мезбонлар прессинг қилишни бошлади.
- 34'
Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Поуп Обамеянгни бирга-бир вазиятдан маҳрум қилди.
- 31'
Лондонликлар майдон марказида тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.
- 29'
Эдегорнинг узатмасидан кейин Томас Парти яхши имкониятга эга бўлди. Бироқ зарба кутилганидек чиқмади.
- 27'
Вествуднинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига ноаниқ кетди.
- 24'
Рақибнинг кучсиз зарбасидан кейин Лено тўпни ушлаб олди.
- 22'
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Саканинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 19'
Обамеянг яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.
- 17'
Мартин Эдегорга нисбатан майдон марказида қоида бузилди.
- 15'
Рақиб жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилган Букайо Сака зарарсизлантирилди.
- 12'
Дуайт МакНилнинг узатмасидан кейин меҳмонлар ҳимояси хавфни бартараф этди.
- 9'
"Канонирлар" тўпни назорат қилмоқда. Мезбонлар ортиқча қаршилик кўрсатмаяпти.
- 6'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Обамеянг ҳисобни очди!
Жарима майдони ичига ёриб кирган Пьер-Эмерик рақибларига чап бериб, яқин бурчакни ишғол этди.
- 4'
Бурчакдан Эдогор узатма амалга оширди. Бироқ тўпга ҳеч ким ета олмади.
- 3'
Меҳмонлар дастлабки дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
Фикрлар