АПЛ. "Бёрнли" Уэльсда ғалабага эришди

"Кардифф Сити" стадионида кечган беллашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. "Бёрнли" сафида голларга Йоханн Гудмундссон ва Сэм Воукслар муаллифлик қилишди. Бунга Жой Мёрфи бир бор жавоб қайтара олди.

Шу тариқа, "Кардифф Сити"нинг ғалабасиз ўйинлари сони 7 тага етди. Жамоа бу мавсум бирорта ўйинда ғалаба қозона олмади - 2 дуранг  ва 5 мағлубият.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!