АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+5'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+4'
"Астон Вилла"да бурчак зарбаси юзага келди. Жарима майдонига оширилган тўпни Менди эгаллаб олди.
- 90+3'
Чилуэлл барчасига нуқта қўйиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 90+2'
Ўйин сўнгида меҳмонларда стандарт юзага келди. Бироқ улар бу вазиятдан наф чиқара олмади.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Пулишичнинг жарима майдонига оширган тўпини яна ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 87'
Траоре ўрнига Дэвис ўйинга қўшилди.
- 85'
Сўнгги дақиқаларда "аристократлар" темпни яхшигина оширишга эришди. Энди меҳмонлар қарши ҳужум ҳақида ўйлаяпти.
- 83'
Тимо Вернер қулай имкониятни кўкка совурди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 81'
Эль-Гази ўз ўрнини Рэмзига бўшатиб берди.
- 80'
Дарвоза томон берилган навбатдаги зарбани Конса тўхтатиб қолди.
- 79'
Пулишичнинг кучли зарбасини Эмилиано Мартинес катта қийинчилик эвазига қайтарди.
- 77'
Жарима майдонига кирган Чилуэлл икки рақиб қаршисида тўп йўқотди.
- 76'
Қулай позициядаги шерикларини тўп билан таъминлай олмаган Грилиш жамоасининг хавфли тус олиши мумкин бўлган ҳужумини барбод қилди.
- 74'
Карточкалар бироз кўпайиб кетди. Бу сафар МакГинни йиқитган Канте сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 72'
Оливьер Жиру ўз ўрнини Тимо Вернерга бўшатиб берди.
- 71'
Жиру ва Эль-Гази ўзаро тортишиб кетди. Ҳакам вазиятнинг ҳар икки "қаҳрамони"ни огоҳлантирди.
- 69'
Хадсон-Одоининг узоқ бурчакка йўллаган зарбасини Мартинес бартараф этди.
- 68'
МакГиннинг узоқ масофадан берган "пушка" зарбаси дарвоза тўсинига тегди.
- 66'
"Челси"нинг голи офсайд туфайли игобатга олинмади. Пулишич ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.
- 64'
Маунтнинг жарима майдони ичидан берган узатмасини ҳимоячилар қайтарди.
- 61'
Ўйин ҳар икки жамоанинг фаол ҳужумлари остида давом этмоқда. Ғалаба учун отни тезроқ қамчилаш зарур.
- 59'
Канте бу сафар қулайроқ позициядан зарба берди. Тўпни Мартинес ушлаб олди.
- 58'
Узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрган Канте мўлжалда адашди.
- 55'
Аспиликуэта катта тажрибаси эвазига қарши ҳужумга ўтаётган Грилишни зарарсизлантирди.
- 53'
Марказга оширилган тўпга мезбонлардан ҳеч ким ета олмади.
- 51'
Андрес Кристенсенга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 50'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Астон Вилла" ҳисобни тенглаштирди!
Жарима майдонига оширилган тўпни Эль-Гази дарвозага йўллади. Тўп дарвозабон оёқлари орасидан ўтиб, дарвоза тўридан жой олди.
- 48'
Чилуэллнинг навбатдаги узатмасини Таргетт узоқлаштирди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'
Танаффус!
- 45+1'
Рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатган Аспиликуэта жазоланди.
- 45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'
Чилуэллнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 41'
Ўйин кескин курашлар билан давом этмоқда. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш кечяпти.
- 39'
Икки рақибини алдаб, жарима майдонига ёриб кирган Маунт кучли зарба берди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 38'
Қанотдан оширилган тўпни Мартинес ушлаб олди.
- 36'
Ҳимоявий ўйин кўрсатган "Челси" даража намойиш этди ва қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. Энди улар тўпга эгалик қиляпти.
- 34'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ҳисобни очди!
Чилуэллнинг жарима майдонига узатган тўпини Жиру дарвозага киритди.
- 32'
Пулишичга бироз омад етишмади. Кристиан тахминан 2 метр масофадан аниқ зарба бера олмади.
- 30'
Мэтти Кэшнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 28'
Лэмпард шогирдлари рақиб дарвозаси қаршисида хавф туғдирмай қўйди. Устунлик "Астон Вилла" томонида.
- 26'
Жарима майдонига оширилган тўпга Хаус бош билан зарба йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 25'
МакГинга нисбатан Канте қоида бузди. Меҳмонларда яхши стандарт.
- 23'
Мэтти Кэшга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 21'
"Қайчи" услубида зарба беришга ҳаракат қилган Пулишич рақибига зарба бериб юборди.
- 20'
Уоткинснинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 19'
Траоренинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишни уддалади.
- 17'
Назорат қисман "Астон Вилла" томонда. "Челси" футболчилари қарши ҳужумда ўз омадини синаб кўрмоқда.
- 15'
Шериги оширган тўпга Хадсон-Одои ета олмади.
- 14'
Грилиш бурчакдан узатма амалга оширди. Менди тўпга эга чиқди.
- 12'
Меҳмонларнинг ҳимоядаги қўпол хатоси голга олиб келишига бир баҳя қолди. Аммо рақибидан тўпни олиб қўйган Пулишич аниқ зарба бера олмади.
- 9'
"Аристократлар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
- 7'
Қарши ҳужумга ўтган бирмингемликлар сардори Грилишнинг аниқ зарбасини Менди қайтарди.
- 6'
Бурчакдан етказиб берилган тўпни Рюдигер дарвозага йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.
- 5'
Маунтнинг саъй-ҳаракатлари жамоасига бурчак зарбаси олиб келди.
- 3'
Меҳмонлар илк дақиқалардан эрта прессинг уюштирмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Сардорлар ўйинни ким бошлашига ойдинлик киритиб олди. Старт учун барчаси тайёр!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқа ичида старт олади
Фикрлар