АПЛ чемпиони "Брайтон"га ўтади

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана фаолиятини "Брайтон"да давом эттиради.

Англиялик инсайдерлар маълумотига кўра, 32 ёшли хавбек эркин агент мақомида мерсисайдликлар таркибини тарк этиб, "Брайтон" билан уч йиллик келишув имзолади.

Таъкидланишича, томонлар ушбу трансферни яқин вақтлар ичида расман эълон қилиши кутилмоқда.

Олдинроқ, Лаллана учун "Саутгемптон", "Бёрнли" ва "Лестер" клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!