АПЛ дебютанти Германия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

16 йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтган “Лидс” ўз сафини ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер билан кучайтирмоқчи.

RMC Sport тарқатган хабарга кўра, премьер-лига дебютанти Германия терма жамоаси аъзосини кўндиришга уринмоқда. Аммо Дракслер “Лидс”га ўтишга қизиқиш билдирмаяпти.

Дракслер ўтган мавсум Франция чемпионатида 11 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 5 та голига ассистентлик қилди. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!