АПЛ дебютанти колумбиялик ҳужумчи сотиб олди

АПЛ дебютанти бўлган “Брайтон энд Хоув Альбион” жамоаси Бельгиянинг “Брюгге” клуби ҳужумчиси Хосе Искьердони сотиб олганлигини эълон қилди.

25 ёшли футболчи “Брайтон” билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади ва янги жамоаси сафида 19-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Трансфер суммаси эълон қилинмади. Бироқ хабарларга қараганда, ушбу трансфер клуб тарихидаги энг қиммати бўлганлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!